Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Тиббиёт бирлашмасининг қабулхона бўлимида навбатчилик график асосида тақсимланиб, навбатчилик соатлари ходимларнинг иш тажрибаси ва иш стажидан келиб чиқиб, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Марказий шифохонага мурожаат этган бемор биринчи навбатда қабулхона бўлимига мурожаат этиши ҳисобига фуқаролар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳафталик йиғилишларда ҳақиқатдан ҳам барча ходимларни эмланиши бўйича тарғибот ишлари олиб борилади.
Қабулхона бўлими навбатчи ҳамшираси М.Маматвалиева ҳозирда навбатчилик графиги асосида ҳар ой давомида 34 соат навбатчилик вазифаларини бажариб келмоқда.
Қабулхона бўлими катта ҳамшираси М.Жўраева иш фаолияти давомида ҳозирга қадар дори-дармонлар харажатлари бўйича хато камчиликлар аниқланмаган ва маъмурий бошқарув бўлимига ушбу ходим юзасидан таъмагирлик ҳолатлари бўйича шикоят ва эътирозлар келиб тушмаган.





