Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

Шунга асосан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Хусусан, Чортоқ туманидаги 1-умумтаълим мактабида ҳам ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида туркум учрашув ўтказилиб, фахрий устозлар хонадонларига йўқловлар уюштирилмоқда.

Фахрий устозлардан С.Исақова, М.Улуқова, М.Нуриддинова, М.Усманова, И.Адабоев, О.Ахмедов, Қ.Турдиев ҳамда У.Ибрагимовлар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.