2021 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Наманган вилояти туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи жами 313 минг 523 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар мавжуд.


Шундан, ёшга доир пенсия олувчилар 224 минг 930 нафарни, ногиронлик пенсия олувчилар 33 минг 117 нафарни, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар 17 минг 646 нафарни ҳамда ижтимоий нафақа олувчилар 37 минг 830 нафарни ташкил этади.





