Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Чортоқ туманида “Дўстлик” ва “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Мебеллар тўплами ва компютерлар жамланмаси билан жиҳозланди. “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинларига мебеллар тўплами вилоят "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан таъминлаб берилди. Барча зарур шароит ва қулайликларга эга бўлган янги бинолар фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун байрам туҳфаси бўлди.

Биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимларда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда демократиянинг ўзига хос ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган мазкур тузилма фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Қайд этиш жоизки, яқинда “Истиқлол”, “Тенгдош” ва “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилган эди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати