Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Чортоқ тумани “Зангобод” маҳалласи “Жозиба” кўчасида яшовчи фуқаролар  видеомурожаати туман “Тоза ичимлик сув” унитар корхонаси томонидан ўрганилди.

Ушбу юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. “Зангобод”, “Ҳазратишоҳ” ва “Тўриқ” маҳаллалари аҳолисига белгиланган график асосида эрталаб 2 соат, кечки пайт 2 соат ичимлик суви етказиб берилмоқда. Бунга сабаб ёзнинг иссиқ кунларида ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг кескин ошгани, ер ости сувлари пасайиб кетганидир. Сентярь ойи охири ва октябрь ойи бошларидан соатбай эмас, узлуксиз равишда етказиб берилади. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, экин майдоларини суғориш учун оқава сув таъминотини яхшилаш чоралари кўрилади.