Туманимиз ўқувчи-ёшлари Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида

Chop kilish

Чортоқ туман ҳокимлиги, туман ички ишлар, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида мактабларда таълим олаётган бир гуруҳ 7-11-синф ўқувчилари Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Президентимизнинг жорий йил 28 февраль – 1 март кунлари Наманганга ташрифлари чоғида берган топшириқлари асосида Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази замон талаблари даражасида қайта таъмирланиб, мутолаа учун қулай шароит яратилди.

Марказ бир вақтнинг ўзида 450 нафар китобхонга хизмат кўрсата олади. Бу ерда 573 минг китоб фонди бор. Шундан 200 мингга яқини бадиий асарлар, 5000 номдаги электрон китоблардир.

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.