Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди

Chop kilish

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов тасдиқлаган режа-жадвалга асосан Чортоқ туман ҳокимлигида 2020 йил 16 январь куни ташкил этилган ўқув-семинарда Чортоқ, Уйчи ва Янгиқўрғон туманларидаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Акмалжон Умрзақов очди.

Семинарда Наманган муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси Нозимжон Турсунов “Бизнесга етти қадам”, мавзусида маъруза қилиб, бизнес ғоядан тортиб бошқариш ва режалаштиришгача бўлган  жараённи тақдимот орқали тушунтириб берди.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази Наманган вилоят филиали раҳбари Бахтиёр Мамадалиев "Маркетинг ва бизнес режа тузиш асослари", шунингдек, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бобур Қуралов янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти  ҳақида йиғилганларга фойдали маълумотлар тақдим этишди.

Тадбиркорлар ўз фаолиятларини ривожлантириш юзасидан берган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Семинарда вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бўлим бошлиғи Шавкатжон Салоҳиддинов иштирок этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.