Qabul qilingan qarorlar

Chop kilish

15 январь 2020 йил                   Чорток шаҳри                   6/01-06-сонли 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 19 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 1. Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг қуйидаги йўналишлар бўйича олтита доимий комиссиялари тузилсин: 

- маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

- Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

- ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари  бўйича, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;

- саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича;

- аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

- регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича;

- нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича. 

2. Комиссиялар таркиби 1-7 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин

 

  Халқ депутатлари Чортоқ тумани

  Кенгаши сессиясининг раиси                                     А.Бўранов

 

Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг 2020 йил 18 апрелдаги “Чортоқ тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ва 2020 йил I чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағларини ҳамда Чортоқ туман ҳокимлигининг ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамидан Маҳалла хайрия жамоат фонди қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига йўналтириш тўғрисида”ги қарори

 

  
© 2014, Namangan viloyat Chortoq tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.chortoq.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.